“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари — бу аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бир жойда комплекс тарзда хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган ягона масканлардир. Ушбу марказлар орқали фуқаролар ижтимоий хизматлар, нафақа ва моддий ёрдам, реабилитация дастурлари, бандлик, ногиронлиги бўлган шахслар учун қўллаб-қувватлаш, психологик ва ҳуқуқий маслаҳатлар каби кўплаб хизматларни оладилар.
Ҳозирда ҳар бир вилоят ва туман марказида босқичма-босқич “Инсон” марказлари ташкил этилмоқда. Улар замонавий инфратузилма, техник база ва малакали мутахассислар билан таъминланган.