Асосий саҳифага киргандан сўнг фойдаланувчи сайтдаги барча мавжуд бўлимлардан ўзини қизиқтирган маълумотларга кириши, керакли ижтимоий хизматлар, янгиликлар, статистик маълумотлар, норматив ҳужжатлар билан танишиши ва мурожаат юбориши мумкин.
Сайтнинг юқори менюсида тезкор навигация учун асосий бўлимлар жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчи сичқонча билан бўлим номига олиб бориш орқали тегишли бўлинмалар рўйхатини очиб кўриши мумкин.
Ушбу бўлим орқали фойдаланувчилар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмаси, раҳбарияти, марказий аппарат, ҳамкор ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар фаолияти билан танишишлари мумкин. Юқори менюдан тезкор кириш учун қуйидаги бўлинмалар мавжуд:
Фойдаланувчилар ушбу бўлимда тоифаларга ажратилган ижтимоий хизматлар билан танишишлари, хизмат тавсифи, керакли ҳужжатлар, хизматдан кимлар фойдаланиши мумкинлиги, кўриб чиқиш муддати ва ҳуқуқий асослар ҳақида батафсил маълумот олишлари мумкин.
Т/р | Атама | Изоҳ |
---|